Ассалому алайкум!
Сайтлар қошида турли ҳилдаги блоглар бўлишини билардимку, лекин шахсий блог яратиш мумкинлигини ҳозиргача билмаган эканман. ))) Блог юритишда озгина бўлса ҳам тажрибам бор дея оламан. Чунки, ўтган йили www.uff.uz сайти лойиҳаси раҳбари Азизхон акани қўллаб-қувватлашлари туфайли, "Навбаҳор" жамоасининг "Асл мухлислар жамоаси" номли блогини юритгандим.
Кейин, ўқиш ва иш фаолитимдан вақт орттиролмаганим сабабли, блогга ёзишни тўхтатган эдим. www.stadion.uz сайти ишга тушгандан кейин сайтни сайр қилиб юриб, ажойиб ижодкор Муҳримнинг www.muhrim.blogi.uz блогига кўзим тушиб қолдим ва дарҳол қизиқиб, ўша блогга кирдим. Тўғриси, у ердаги кичкина лекин долзарб мавзудаги мақолаларни кўриб, ўзимда ҳам блог юритиш истаги пайдо бўлди.

Ҳозирги кунда асосан илмий ижод билан шуғулланаётганлигим сабабли, блогга асосан илмий ижодимда маълумотлар киритиб туришга ҳаракат қиламан. Шунингдек, шахсий ҳаётимдаги қизиқ воқеалар ҳақида ҳам ёзиб тураман.
Ҳозирча кўришгунча деб қоламан.
Соғ ва саломат бўлинг дўстим!
No comments:
Post a Comment