Ҳозирги кунда тилшуносликда "Когнитив лингвистика" фани жудаям урфга кирди. Бу фан замонавий тилшуносликда мустахкам ўрин эгаллаётган тилшуносликнинг энг долзарб йўналишлардан бири ҳисобланади. Бу фан мен учун жудаям қизиқарли бўлгани учун, илмий ишимни шу фандан олганман. Диссертациямнинг мавзуси "Инглиз ва ўзбек тилларида ранг концептосфераси репрезентациянинг лингво-когнитив аспекти". Энди мен Сизларга кўпгина профессорларнинг бу фан ҳақида фикрларини маълумот берсам.
12/01/2012
Кириш
Ассалому алайкум!
Сайтлар қошида турли ҳилдаги блоглар бўлишини билардимку, лекин шахсий блог яратиш мумкинлигини ҳозиргача билмаган эканман. ))) Блог юритишда озгина бўлса ҳам тажрибам бор дея оламан. Чунки, ўтган йили www.uff.uz сайти лойиҳаси раҳбари Азизхон акани қўллаб-қувватлашлари туфайли, "Навбаҳор" жамоасининг "Асл мухлислар жамоаси" номли блогини юритгандим.
Subscribe to:
Posts (Atom)