06/05/2012

Онам ...

Оламдан эрта кўз юмган оналар қабри узра айтилган сўзлар.Малумки ўлим далил исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатлардандир.Тонгда чиққан қуёш,шомда ботиши қанчалар
ҳақиқат бўлса,дунёга келган инсоннинг,дунёдан кетиши шунчалар ойдин ҳақиқатдир.Бешик кирган уйга тобутнинг кириши муқаррар.Қувонч бор жойда қайғу бўлади
Ўлим аниқ, лекин қачон,қаерда ва қандай ўлиш ноаниқдир.Исбот талаб қилинмас бу ҳақиқатда икки ақилли инсон иҳтилофлашмайди.Ёшгина оналардан эрта айрилган
гўдаклар қисмати ҳам асосан беш қимга бўлинар экан.Бу дарсда кечагина онаси қучоғида эркаланиб она алласи билан уҳлаб,она қўлидан иссиқ кулча нонлар еб,
бугун ёш гўзал онасидан айрилган оламдаги турли ҳил гўдакларнинг онаси қабри устида айтган сўзларига қулоқ тутамиз.Агарчи бу дил сўзларни болалар жажжи тили билан айта олмасада,
замона ҳоли билан,кўзида ёши билан баралла айтмоқда !

Биринчи қисм болалар! 

Ассаламу алайкум,аҳли дияру минал муминин вал муслимин.Ассаламу алайкум,онажон!
Ассаламу алайкум,меҳрибоним.Тириклигингизда салом бериб тўёлмадим,
вафотингиздан сўнг саломимни канда қилмайман.Аллоҳ қабрингизни жаннат боғчаларидан қилсин.Кенг,мунаввар қилсин.Қабр азобидан, қабр фитнасидан ўзи сақласин.
Гўзал юзингизни жаҳаннамга ҳаром қилсин.Сирот кўпригидан яшиндек тез ўтказсин.Маҳшарда қиёмат қўрқинчларидан сақлаб, тинч, омон қилсин.Жаннатга беҳисоб,беазоб киргизсин.

Розиман бўлинг ризо,
Ҳудо сиздан бўлсин ризо,
Равзада ором олинг
То келгунча явмул-жазо,
Кун келиб мен ҳам борурман
Ёнингизга ошиқиб,
Иймон билан йўлиқмоқдир,
Мендаги ёлғиз сазо.

Онажон, оқ ювиб-оқ тарадингиз. Жуда ғамҳўр, ширинсўз, меҳрибон эдингиз.Ўйнатиб кулдирардингиз. Алла айтиб уҳлатардингиз. Ўзингиз қийналсангиз ҳам бизни қийнашни истамас эдингиз. Ўзингизни,сўзингизни жуда-жуда соғиниб қумсаймиз. Дадамизнинг жон ҳолига қўймай ҳар куни аям қачон келадилар деяверамиз. 
Синглим ҳам доим аям-аям деб еғлайди.Бечора дадам аввалида бир нарсалар деб бизларни овутдилар,кейин эса аянгиз келолмайдилар аянгизнинг ёнларига биз борамиз дедилар.
Ҳамиша аянгни дуо қил деб эслатиб турадилар.
Ўзлари сиздан кейин маъюс,маҳзун бўлиб қолдилар.Ошхонага кириб ҳам,уйингизга қараб ҳам еғлайдилар.
Мен дадамни кучли,қўрқмас ботир деб билардим.
Сиздан кейин ёш боладак еғлақи бўлиб қолдилар... Аввал еғлаганларини кўрмаган эканман.Аяжон катта бўлсам иншаАллоҳ масжид-мадрасалар қураман.
Китоблар ёзиб савобини сизга бағишлайман.Номингиздан яҳши ишлар қиламан.Сиз ором олиб ётинг онажон.Биздан ҳавотир олманг.Дадам янада меҳрибон бўлиб қолганлар.
Бизни урушмайди.Сизни кўп дуо қилади.

Иккинчи қисм болалар !

Аяжон бизни ташлаб қаяққа кетингиз ? Кўзимизни жиққа ёшга тўдириб қаён кетдингиз 
Сиз кўмилдингиз-у сиздан билан меҳрингиз ҳам кўмилди.Сиздан жудо бўлганимиздан кейин,ширин сўз,ёқимли алла,тоза кийим тотли таомдан жудо бўлдик.кўйнагим озгина кир бўлса дарров тозасини кийгазиб қўярдингиз. Ҳозир кўйлагимнинг киридан ўртоқларим устимдан куладиган бўлган.Ноилож ўзим кир ювишни ўргандим.Сиздан кейин уйимизга бошқа бир ҳотин келди. Кичкина ўғли ҳам боракан. Келганинг эртасига сиз суядиган тувакдаги гулларни олиб чиқиб аҳлатга ташлаб юборди.Хола бу гулга аям ҳар куни сув қуяр эдилар,
аяжоним бу гулни яҳши кўрар эдилар аҳлатга ташламанг дедим.Аяжониз яҳши кўрсалар мен ёмон кўраман тушундизми?! Бу уйда аянгиз эмас мен ҳўжайинман деди!! Дадамга қарадим,дадам юзини олиб қочди... Эртаси кун қарасам сиз суюб киядиган киймингизни олиб пақирга солди.Аям кирни бу пақирда ювмасдилар дейишга қўрқдим.Нима қиларкин деб кутдим. Пақирга сув тўлдириб синглимга берди.Фотима мана бу латтани олиб ошхонанинг полини ювиб чиқ деб буюрди.Бу латта эмас аяжонимнинг кўйлаги Фотима пол ювишни билмайди у ҳали кичик мен пол юваман дедим. Ҳов тирранча кўп валдирама сенга ҳали бошқа иш бор.Аянгни кўйлаги пол латтадан бошқа ҳеч нарсага ярамайди деб кўйлагингизни сувга ботириб-ботириб Фотиманинг ёнига отди.Тезроқ бўл бўлмаса кечандақанги калтакдан яна ейсан деди.Кейин билсам Фотимани роса урган экан.Фотима қўрқоқ бўлиб қолган.
Ўлганингиздан кейин кулгани йўқ,ўлганингиздан кейин унинг сочини ҳеч ким тузукроқ ювганини билмайман. Фотима ошхонанинг полини арта бошлади.
Мен ҳовли супуришга тушдим.Авваллари сизга кўмак бермаганимни эслаб юрагим эзилиб кетди.Эшик очилиб дадам кириб келди. Қўлида сумка бор эди.Ҳалиги ҳотин тиржайиб келиб дадам қўлидан сумкасини олди.Ҳаммалари сиз ўтирадиган уйга кириб кетишди.
Сиз дан кейин у уйга биз кирганимиз йўқ.Фотиманинг кароватида ҳалиги ҳотиннинг боласи ётади...Фотима эса мен билан.
Бироз муддатдан кейин уй ичидан кулги овозлари эштилади.Узоқ кулгудан кейин ҳалиги ҳотиннинг ўғли ичкаридан чиқди. Бир қўлида марожний,иккинчи қўлида печений.Фотимага қарадим, энгашиб пол ювябди.Сиз доим мана буни еб олсанг полвон бўласан деб овқат едирардингиз.
Фотимани ёнингизга ўтирғизиб овқатлантирардингиз.Ҳозир Фотима иккимиз алоҳида ўтирамиз.Дадам янги ҳотин ва унинг ўғли алоҳида ўтиришади.
Аяжон қачон қайтасиз ? Аяжон қачон бизни олиб кетасиз...

02/03/2012

Дадам айтиб берган даҳшатли ҳодиса

Урушдан кейинги йилларни эс-эс биламан. Онам арпа нон ёпган куни уйда байрам бўлиб кетар эди. Ота-онамиз, нон - табаррук, деб қайта-қайта қулоғимизга қуйишгани учунми, кейинчалик замон тўкинчилик бўлиб кетганидан кейин ҳам болалигимда ўрганган бир одатни ҳеч тарк этолмадим. Ерда нон бурдаси ётган бўлса, эҳтиётлаб кўтариб оласиз.

Ишониш қийин бўлган воқеа


Ишонмасдим. Бу воқеани ўз кўзим билан кўрмаганимда ишонмасдим. Эсимда, бундан бир неча йил илгари «Литературная газета»да худди шундай манзара тасвирланган мақола чиққан эди. Бироқ уни ўқиганимда шубҳалангандим. «Ўлибдими энди шунчаликка бориб етса», деган эдим. Ўзим кўрганимдан кейин ишондим. Йўқ, аввал ўз кўзимга ишонмай гарангсиб турдим-да, кейин...

12/01/2012

Когнитив тилшунослик ҳақида қисқача . . .

     Ҳозирги кунда тилшуносликда "Когнитив лингвистика" фани жудаям урфга кирди. Бу фан  замонавий тилшуносликда мустахкам ўрин эгаллаётган тилшуносликнинг энг долзарб йўналишлардан бири ҳисобланади. Бу фан мен учун жудаям қизиқарли бўлгани учун, илмий ишимни шу фандан олганман. Диссертациямнинг мавзуси "Инглиз ва ўзбек тилларида ранг концептосфераси репрезентациянинг лингво-когнитив аспекти". Энди мен Сизларга кўпгина профессорларнинг бу фан ҳақида фикрларини маълумот берсам. 

Кириш

Ассалому алайкум!
       Сайтлар қошида турли ҳилдаги блоглар бўлишини билардимку, лекин шахсий блог яратиш мумкинлигини ҳозиргача билмаган эканман. ))) Блог юритишда озгина бўлса ҳам тажрибам бор дея оламан. Чунки, ўтган йили www.uff.uz сайти лойиҳаси раҳбари Азизхон акани қўллаб-қувватлашлари туфайли, "Навбаҳор" жамоасининг "Асл мухлислар жамоаси" номли блогини юритгандим.